Knowledge Base

Органоидлар

Органоидлар [юн. organon – аъзо ва eidos – кўриниш, қиёфа] – ҳужайранинг ҳаёт фаолияти давомида унинг махсус фаолиятининг бажарилишини таъминловчи доимий таркибий қисмлари, яъни ҳужайра аъзолари. Эукариот ҳужайраларда хромосомалар, митохондрилар, Гольжи комплекси, эндоплазматик тўр, рибосомалар, микронайчалар, мизосомалар, ҳайвон ҳужайраларида центриоллар, микрфибриллар, ўсимликларда пластидалар органоидлар дейилади. Прокариот ҳужайраларда кўпчилик органоидлар бўлмайди.

Бир ҳужайралиларнинг махсус структуравий элементлари, масалан, ҳаракатланиш фаолиятини бажарувчи хивчинлари ва киприклари, овқат ҳазм қилиш ва айириш вазифасини бажарувчи вакуоллари органеллалар дейилади. Кўпинча, «О.» ва «органеллалар» атамалари синоним сифатида қўлланади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan