Остеология [остео – суяк ва логия – фан] – суяклар ҳақидаги таълимот, нормал анатомиянинг бир бўлими. Суякларнинг шакли, қайси жойдан бошланиб қайси жойга ёпишувини, функцияси, жинслардаги тафовути, кимёвий таркибини текширади. Эмбрионда суякларнинг ривожланиш хусусиятларини, ёшга, ташқи ва ички муҳитга қараб суяклар шаклининг ўзгаришини, шунингдек, суяк тўқимасини, суяк уст пардаси (периост)нинг аҳамиятини ўрганади. Мурдани ёриб текшириш, гистология техникаси ва сукларни микроскопия қилиш, рентгенда текшириш методи амалда қўлланила бошлагач, остеология мустақил фан сифатида ривожланди. Умумий, хусусий ва қиёсий остеология ҳамда ёш остеологияси фарқ қилинади.