Knowledge Base

Остеомаляция

Остеомаляция [остео – суяк ва юн. malakia – юмшоқлик] – одам ва ҳайвонлар (асосан, қорамолларда) учрайдиган касаллик. Бунда моддалар алмашинуви (айниқса, минерал моддалар алмашинуви) бузилиб, кўпроқ суяк тўқимаси зарарланади (суяк юмшаб қолади) ва деформацияланади. Касалликда суяк тўқималарида ишқорлик фосфатазалар фаоллиги ошиб, D витамин метаболитининг ҳосил бўлиши тўхтаб қолади ва бу скелет суякларида қайта қурилиш рўй беришига олиб келади. Аёлларда, айниқса, ҳомиладорлик даврида кузатилади. Беморга сервитамин овқатлар буюрилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan