Овоз бойлами

Овоз бойлами – думсиз амфибиялар, баъзи судралиб юрувчилар, кўпчилик сут эмизучилар ва Одамда ҳиқилдоқ ён деворининг ички юзасидан бурчак бўлиб чиқадиган иккита бурма. Фиброз-эластик тўқимадан тузилган бўлиб, шиллиқ парда билан қопланган. Бу ҳақиқий овоз бойлами дир. Баъзи сут эмизувчилар ва Одамда ҳақиқий овоз бойламидан бироз юкорирокда сохта овоз бойлами ҳам бўлиб, у овоз ҳосил бўлишида катнашмайди.

Одамда ҳақиқий овоз бойлами – мушак тўқимаси ва бириктирувчи тўқимадан тузилган жуфт бойламдир. Товуш ҳосил бўлишида қатнашади, шунингдек, нафас йўлларини ёт жисмлар тушишидан сақлайди.

[addtoany]