Озокерит билан даволаш – озокеритни даво мақсадида ишлатиш. Эритилган шифобахш озокерит иссиқликни узоқ вақт сақлаб туради ва уни аста-секин баданга ўтказади. У оғриқ қолдириш ва сўриб олиш хусусиятига эга; моддалар алмашинуви, қон айланиши, тўқималар озиқланишини кучайтиради. О. билан д. сурункали касалликларда, бўғим, мушаклар шикастланганда, нерв тизими касалликлари (радикулит, неврит, ишиас, невралгия)да, овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари (яра касаллиги, колит, гастрит)да, эркак ва аёллар жинсий аъзолари яллиғланганда, қулоқ, бурун, томоқ касалликларида қўлланади.
[addtoany]