Ўлим – организм ҳаёт фаолиятининг бутунлай тўхташи, ортга қайтмас жараён. Энг содда ҳайвонларнинг табиий ўлими уларнинг бўлнишидан иборат, бунда 1 индивид ўлса, ўрнида 2 та янги индивид ҳосил бўлади. Одам ва иссиқ қонли ҳайвонлар ўлими даставвал нафас олиш ва қон айланишининг тўхташига боғлиқ. Ўлим организмнинг қариши натижасида табиий равишда ёки касаллик туфайли тўсатдан, барвақт юз беради. Клиник ва биологик ўлим фарқланади. Клиник Ў. да организм ҳаёт фаолиятини баъзи ҳолларда тиклаш ва уни жонлантириш мумкин; у ўртача 2-6 мин. давом этади, шундан кейин биологик Ў. юз беради (қ. Клиник ўлим). Ўлим сабаблари ва механизмини танатология ўрганади.
[addtoany]