Ўт пуфаги

Ўт пуфаги – одам ва кўпчилик умуртқали ҳайвонларда ўт йиғиладиган ковак аъзо. Одамларда Ў. п. нинг ўз. 10-14 см, эни 3,5-4 см, сиғими 30-70 смЗ, нок шаклида. Ўт пуфагининг кенгайган қисми – туби, ўрта қисми – танаси ва торайган бўйин қисми тафовут қилинади. Жигарни остки қисми юзасида жойлашган. Ўт пуфагининг туби жигарнинг ўнг бўлаги остидан бироз чиқиб туради. Унинг бўйин қисми ингикапашиб бориб, Ў. п. найига айланади. Бу най жигар дарвозасида ҳосил бўлган жигар ўт йўли билан бирлашиб, умумий ўт йўлини ҳосил қилади. Ўт йўлининг ўн икки бармоқ ичакка ўтиш ерида силлиқ мушакли қисқич бор, у ўт ва меъда ости бези ширасининг ичакка тушишини тартибга солиб туради. Ўт пуфагининг фақат пастки қисми қорин парда билан ўралган бўлиб, қолган қисми жигарга бириктирувчи тўқима ёрдамида ёпишиб туради. Ўт пуфаги девори сероз парда, жуда кўп бурмалар ҳосил қиладиган шиллиқ парда ва мушак қаватидан иборат. Ўт пуфагининг яллиғланиши холецистит деб аталади.

Загрузка...