Педиатрия

Педиатрия [юн. pais – гўдак ва iatreia – даволаш] – бола организмининг анатомик-физиологик хусусиятлари, болалар касалликларининг келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг ривожланиш механизмларини ўрганади; касалликларни аниқлаш, даволаш ва уларнинг олдини олиш усулларини ишлаб чиқади.

Болаларни овқатлантириш, парвариш қилиш, баъзи болалар касалликларини даволаш тўғрисида айрим фикр ва маслаҳатлар Гиппократ, Гален, Абу Али Ибн Сино ва бошқа(лар) асарларида учраса ҳам, педиатрия 19-а. нинг 2-ярмида мустақил фан сифатида шаклланди.

Ўзбекистонда педиатрия соҳасидаги тадқиқотлар Ўрта Осиё ун-ти тиббиёт ф-ти болалар касалликлари кафедрасида бошланди. 1927 й. да Тошкентда Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш илмий текшириш интининг ташкил қилиниши, кейинчалик тиббиёт ин-тларида педиатрия фтининг очилиши, 1962 й. да Соғликни сақлаш вазирлиги қошида «Болалар организмининг норма ва патологиядаги ёш хусусиятлари» муаммолари республика комиссиясининг тузилиши, 1966 й. да «Акушерлик, гинекология ва педиатрия илмий текшириш институти»нинг қайта ташкил қилиниши, 1972 й. да Ўрта Осиё педиатрия тиббиёт ин-ти (ҳоз. Тошкент педиатрия тиббиёт ин-ти)нинг ташкил этилиши педиатрия фанининг тез ривожланишига имкон берди.

1920 й. дан бошлаб маҳаллий турмуш шароитлари, уларнинг бола организмига таъсири, Ўзбекистон шароитида болалар касалликларининг кечиш хусусиятлари ва уларнинг олдини олиш йўлларини ўрганишга киришилди; безгак касаллиги (Н. И. Осиновский, К. Г. Титов, Л. М. Исаев, Л. С. Александрова), болаликдаги висцерал лейшманиоз ва бошқа(лар) касалликлар ўрганилди (Н. И. Ходукин, Р. С. Гершенович, М. А. Мирзоян, В. К. Иванов), 50-60-й. ларда болалардаги ўткир ва сурункали меъда-ичак касалликлари устида иш олиб борилди (С. Г. Шамсиев, Ҳ. А. Юнусова, О. С. Маҳмудов, В. Г. Балобонкин, М. А. Мирзамуҳамедов, Ф. X. Назармуҳамедов, Б. А. Аминов, А. Ҳ. Ҳамроев ва бошқа(лар)).

Республикамиз иқлим шароитида болалар сийдик йўлининг физиологияси ва патологиси (К. X. Тоҳиров, Л. С. Александрова, А. С.

Сайдалиев, A. С. Сулаймонов), болалар сили (М. 3. Любецкая, A. А. Саидаҳмедов, В. А. Эльконина), қон касалликлари ўрганилди (А. Т. Тўраев, Н. Н. Чуканин, 3. Н. Бекназарова). Она қорнидалигида гипотрофияга учраган болаларда уларнинг ёшига ва овқатланиш турига қараб аминокислоталар алмашинуви масаласи, нефритда болалар иммун реактивлиги кўрсаткичлари, ўткир ва сурункали вирусли гепатиларнинг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш ва даволаш масалалари (Ҳ. А. Юнусова, О. С. Маҳмудов, Н. С. Логинова, К. М. Мирзаев, Т. О. Даминов), ўт пуфаги ва ўт йўллари касалликлари, ревматик касалликлар, ёш болаларда электроэнцефалик хусусиятлар ўрганилди (М. А. Мирзамуҳамедов, И. А. Бодия, С. Н. Иўлдошева, М. Р. Нуритдинов, А. Т. Окилов, С. Абдурахмонова ва бошқа(лар))- Болалардаги зотилжам, аллергик ва иммунологик касалликлар, шунингдек, педиатрия фани ва амалиётнинг энг долзарб муаммоси – соғлом авлодни тарбиялаш ва вояга етказиш устида кенг кўламда илмий ишлар олиб борилмоқда. Бола соғлиқ ҳолатнинг мамлакатимизга хос бўлган меъёр кўрсаткичлари, бола организмининг иммун ҳолати, соғлом ва бемор бола овқатланиши масаласи ҳамда буни яхшилаш йўл-йўриқлари, соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш ва бошқа(лар) муаммоларни ҳар томонлама ўрганиш бўйича илмий изланишлар давом эттирилмоқда.

Загрузка...