Пилороспазм

Пилороспазм [юн. pyloros – меъданинг чиқиш қисми ва spasmos- қисилиш] – меъда чиқиш қисми (пилорус)нинг қисилиши (спазми). Меъда-ичак йўли фаолиятининг бузилиши натижасида пайдо бўлади. Неврозларда, меъда ярасида кузатилади. Кўпроқ Эмадиган болаларда учрайди. Бундай бола эмган заҳоти қусади ёки ҳиқичоқ тутади, кам сияди, безовталанади, кўп йиглайди, қабзият бўлади, озиб кетади. Беморни мутахассис шифокор даволайди. Меъда ярасидаги пилороспазм даволанмаса, пилоростенозга айланиб, қисилиш доимий бўлиб қолади. Бунда беморни фақат операция қилиб даволанади.