Пиноцитоз

Пиноцитоз [юн. pino – ичаман, шимиб оламан ва …чит] – суюқликнинг ҳужайра мебранаси томонидан қамраб олиниши ва ҳужайрага сўрилиши (қ. Фагоцитоз). Пиноцитозда суюқлини плазматик мембрана қамраб олиб, майда томчилар ҳолида ҳужайра ичига ўтказади. У орқали сувда эрийдиган макромолекулалар (оқсиллар, липидпар, гликопротеидлар) ҳужайра ичига ўтади (бевосита пиноцитоз, яъни эндоцитоз) ва ҳужайрадан чиқарилади (тескари П., яъни экзоцитоз). Биринчи ҳолда П. пуфакча ҳужайранинг бир (ички) юзасидан иккинчи (ташқи) юзасига ўтиб, унинг ичидаги моддаси атроф муҳит (цитоплазма)га чиқарилади. Иккинчи ҳолда П. пуфакча ичидаги модда – цитоплазмда мезосомалар билан қўшилиб, ферментлар таъсирига учрайди. Пиноцитоз амёбаларда, ичак ва буйрак эпителийси ҳужайралари, қон томирлари эндтелийси, Ўсаётган ооцитларда, айниқса, фаол кечади.

Загрузка...