Плазмидалар

Плазмидалар – ҳужайра хромосомалари таркибига кирмайдиган, цитоплазмада хромосомалар билан боғланмаган автоном ҳолатда мавжуд бўлган доимий генетик элементлар. «П.» атамасини Ж. Ледербергер ва бошқа(лар) (1952) таклиф этган. Хромосомалар билан бирика оладиган плазмидалар эписомалар дейилади. Бактерия ҳужайралари П. и яхши ўрганилган. У бактерияларда жинсий белгини ташиш (Ғ – омил) ва уларнинг антибиотикларга чидамлилигини белгилашда (R-омил) катта аҳамиятга эга. Бу омилларни ўзида сақловчи П. бир бактериядан иккинчисига ўтиб, уларнинг хусусиятларини ўзгартирди. Плазмидалар ҳалқасимон ДНК молекуласидан ташкил топган бўлиб, табиатда кенг тарқалган. Плазмидалардан генетик инженерияда рекомбинант ДНК молекулаларини бошқа ҳужайраларга киритишда ташувчи сифатида, бактерияларнинг антибиотикларга чидамлилигини бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқишда фойдаланилади.

Загрузка...