Хромосомалар [хромо… ва юн. soma – тана] – ҳужайрасидаги генларни ўзида сақловчи, ҳужайра ва яхлит организм учун хос хусусиятларни белгиловчи органоидлар. Уз-ўзидан кўпайиш хусусиятига эга. Организмлар хромосомалари тузилиши ва вазифасига кўра бир-биридан фарқ қилади. «X.» атамасини немис анатоми ва гистологи В. Вальдейер таклиф этган (1888). X. асосини оқсиллар ва нуклеопротеидлар билан боғланган 2 занжирли ДНК молекуласи ташкил этади. Хромосомалар даги ирсий ахборот ДНК молекуласининг тузилиши ва унинг генетик коди орқали таъминланади. Хромосомалар даги ДНКнинг тахланиши ва РНК синтезини бошқаришда оқсиллар иштирок этади. X. тузилиши ва фаолиятининг ўзгариши X. суббирликлари – хромонемаларнинг спиралланиши билан боғлиқ. Спиралланган X. ҳужайра бўлиниши метафазасида ёруғлик мироскопда яхши кўринади. Ҳар бир хромосома центромералари орқали ўзаро туташган 2 та хроматиддан иборат. Хроматидлар редупликация натижасида ҳосил бўлади. Соматик ҳужарларда X. диплоид (2 талай), уларнинг бири она, 2-си ота организмга тегишли. Жинсий кўпайиш (мейоз)т гомологик хромосомалардан бири жинсий ҳужайраларга ўтади. Ҳар хил турга мансуб организмлар бир-биридан X. сони ва уларнинг тузилиши билан фарқ қилади. Ҳужайрадаги барча X. кариотип (X. тўпламини ҳосил қилади. Кариотипда жинсий X. ва аутосомалар бўлади. Айрим турларда айнан шу тур учун хос генларга эга бўлмаган кўшимча X. ҳам учрайди. Бактериялар ва вируслар генетик аппарати бир чизиқли ёки ҳалқасимон, цитоплазмадан ядро қобиғи орқали ажралмаганлиги ва тахланмганлиги туфайли уларни шартли равишда X. дейиш мумкин.
[addtoany]