Плеврит – плевранинг яллиғланиши. Кўпинча, ўпканинг яллиғланиши оқибатида, баъзан ревматизм, сил, юқумли ва аллергик касалликлар натижасида, айрим ҳолларда эса кўкрак қафасининг жароҳатланиши оқибатида юзага келади. Плеврит қуруқ ва экссудатли бўлади. Қуруқ плевритда плевра пардалари калинлашади ва ғадир-будур бўлиб қолади. Экссудатли П. да плевра пардалари орасига суюқлик тўпланиб, у тиниқ, қон ёки йиринг аралашган бўлади. Плеврит, кўпинча, бир тарафлама, баъзан эса икки тарафлама бўлиши мумкин.
Ўткир П., кўпинча, кўкрак кафасида оғриқ билан бошланиб, йўталганда, чуқур нафас олганда зўраяди, бемор дармонсизланиб, ҳарорати кўтарилади. Оғриқ яллиғланган, нотекис плевра пардаларИнинг нафас олиш вақтида бир-бирига ишкаланиши натижасида юзага келади. Плевритда бемор кўпроқ касал тарафида ёнбошлаб ётади.
Плевра бўшлиғида кўп суюқлик тўпланиши оқибатида нафас олиш қийинлашади, беморнинг ранги оқаради, лаб, ёноклари кўкарди ва юзаки нафас ола бошлайди.
Плевритнинг кечиши ва давом этиши асосий касалликнинг табиатига боғлик. Қуруқ П. бир неча кундан сўнг тузалиб кетади. Экссудатли П. эса 2-3 ҳафта давом этиши мумкин. Касалликнинг жуда оғир ўтадиган турларидан бири йирингли шаклидир. Бунда беморнинг ҳарорати кўтарилади, эрталабки ва кечки ҳарорати ўртасида катта фарқ бўлади, у терлайди, дармонсизланади, нафаси қисади, йўталади.
Касалликнинг ўткир, бошланғич даврида бемор қимирламасдан ётиши керак. Унинг овқатлари юқори калорияли, витаминларга бой бўлиши лозим.
Плевритнинг олдини олишда санитария ва гигиена қоидаларига риоя қилиш, организмни чниктириб бориш керак.
[addtoany]