Полиплоидия [поли… ва юн. eidos-кўриниш, шакл] – тирик организмлар ҳужайрасидги хромосомалари сонининг уларнинг гаплоид миқдорига нисбатан 3 ёки ундан кўпроқ марта ошиб кетиши. Бундай ҳужайра ёки ундан ривожланган организм полиплоид дейилади. Хромосомалар сони 3 марта ошганида триплид, 4 марта ошганида тетраплоид дейилади. Полиплоид организм ота-она организмга нисбатан йирик ва кучли бўлади. Полиплоидия ўсимликлар орасида кенг тарқалган; маданий ўсимликлар, одатда, полиплоид бўлади. Полиплоидия ҳайвонлар орасида айрим кисқичбақасимонлар, сувда ва қуруқликда яшовчилар, аскаридаларда учрайди. Сунъий П. юқори ҳарорат, нурланиш, кимёвий моддалар (колхицин ва бошқа(лар)) таъсир эттириб ҳосил қилинади. Полиплоидия катта амалий аҳамиятга эга. Полиплоид ўсимликлар йирик ва серҳосил бўлади. Полиплоидиядан ўсимлик навлари хусусиятини яхшилаш, йирик ва серҳосил навлар етиштиришда кенг фойдаланилади.
Рус олими Б. Л. Астауров тут ипак қурти икки хил зотининг дурагайларидан серпушт тетраплоид зотни етиштирган. Ана шу асосда Астауров айрим жинсли ҳайвонларнинг полиплоид шакллари партеногенез ва гибридизация усули билан келиб чиқиши мумкинлигини амалда исбот қилди.
[addtoany]