Полисомалар [поли… ва юн. soma-тана], полирибосомалар – оқсил синтезининг трансляция босқичида информацион РНК (иРНК) молекуласида кетма-кет жойлашиб олган рибосомалр мажмуи. Полисомалар даги ҳар бир рибосома битта оқсил молекуласини синтезлайди. Шу боис полисомалар сони ҳужайрада оқсил биосинтези жадаллигининг кўрсаткичи ҳисобланади. Полисомалар эндоплазматик тўр найчалари мембраналари билан боғланган бўлиши (боғланган рибосомлар) ёки гиалоплазмада эркин жойлашиши (эркин рибосомалар) мумкин. Боғланган рибосомаларда ҳужайрадан ташқарига чикариладиган оқсиллар, эркин рибосомаларда эса ҳужайранинг ўз фаолияти учун зарур бўлган оқсиллар синтезланади. Оқсил синтези тугалланганидан кейин полисомалар иРНК молекуласидан ажралиб, цитплазмага тушади (яна қ. Рибосомалар, Биосинтез).
[addtoany]