Рибосомалар

Рибосомалар [рибонуклеин кислота ва сома] – ўз таркибида рибонуклеин кислотларни сақловчи цитоплазманинг доимий, мебранасиз органоидлари. Рибосоманинг кашф этилиши электрон микроскопик тадқиқотларнинг ривожланиши билан боғлик. Ҳар бир рибосомалар диаметри 20 нм дан ошмайдиган катта ва кичик суббирликлардан иборат. Суббирликпар қўшилиши ёки ажралиши мумкин. Прокариотларнинг ҳужайраларида улар нисбатан кичикроқ бўлади. Рибосомалар митохондриялар ва хлоропластлар таркибида ҳам учрайди. Эукариотлар, прокриотлар, митохондриялар ва хлоропластлардаги рибосомалар кимёвий таркиби жиҳатидан ҳам бирмунча фарқ қилади. Масалан, прокариотларнинг рибосомалар ида оксилларнинг 55 хили мавжуд, эукариотларда эса 100 дан ортиқ бўлади. Бу органоидаларда оқсил синтезланади. Шу боис оқсил синтезини бошловчи, давом эттирувчи ва тугатувчи рибосомалар мавжуд. Органоиднинг А (аминокислоталар бирикдиган) ва Р (пептид боғлари ҳосил бўладиган) фаол қисмлари бор. Оқсил синтези жараёнида бир молекула иРНКда бир нечта рибосомалар кетма-кет жойлашиб, трансляция амалга ошади. Бундай органоидлар мажмуаси полисомалар дейилади. Эндоплазматик тўр мембранаси билан боғланган Р. да ҳужайрадан ташқарига секрецияланувчи оқсиллар, гиалоплазмада эркин жойлашган Р. да эса ҳужайранинг ўзи учун зарур бўлган оқсиллар синтезланади. Оқсил синтези жадал кечувчи ҳужайраларда Р. сони жуда кўп бўлади. Эукариот ҳужайраларда Р. ядрочада ҳосил бўлади. Дастлаб ДНК матрицасида рибосомал РНК (рРНК) синтезланади. Сўнгра РНК оксид молекулалари билан қўшилиб, Р. суббирликларини ҳосил қилади ва ядродан цитоплазмага чиқарилади.

Загрузка...