Преципитация [лот. praecipitatio – пастга тез тушиш], чўкиш – серологик реакция; атигенлар комлексининг антителолар билан чўкма ҳосил қилиши. Бемор ёки вакцина юборилган кишилар, шунингдек, иммунланган ҳайвон қон зардобидаги антитело миқдорини аниқлашга имкон беради. Преципитация иммунодиагностикада бир қатор инфекцион касалликларга (куйдирги, дифтерия ва бошқа(лар)) ташхис қўйишда, шунингдек, суд тиббиётида қон, аъзо ёки тўқиманинг кимга тааллуқли эканлигини аниқлашда ва бошқа(лар) ҳолларда қўлланади (яна қ. Серология).
[addtoany]