Прогестерон

Прогестерон [лот. рго – аввал ва gestatio – ҳомиладорлик] – урғочи умуртқали ҳайвонлар ва аёллар жинсий гормони. Кимёвий табиатига кўра, стероид, организмда холестериндан синтезланади. Асосан, тухумдоннинг сариқ танасида ҳосил бўлади. Ҳомиладорлик даврида аёл организмида, бўғозлик ва урчиш даврида урғочи ҳайвонларда моддалар алмашинувини ростлаб туради. Тиббиётда прогестерон ва унинг синтетик маҳсулотлари сарин; тана фаолияти бузилганда, жинсий аъзоларнинг бирор-бир камчиликларида, бола ташлаш ҳолларида, фазандсизликда буюрилади. Прогестерон ва унинг табиий ҳамда синтетик аналоглари умумий ном билан прогестинлар ёки гестагенлар деб аталади.

[addtoany]