Проктит [юн. proktos – йўғон ичак, itis – яллиғланиш] – тўғри ичак шиллиқ қаватининг яллиғланиши. Йўғон ичакнинг ҳар қандай яллиғланиши (масалан, колит), тўғри ичакдаги турли ўзгаришлар оқибатида келиб чиқади. Проктитга (ўткир ва сурункали) аксарият жароҳатлар (ёт жисмлар, механик таъсирда; простата безини массаж қилишда, тозаловчи ёки даволовчи ҳуқналарда), кимёвий ёки термик куйиш ёки шиллиқ қаватга аччиқ қалампир, спиртли ичимликлар, хом пиёз, сирка ва бошқа(лар) таъсир этиши сабаб бўлади. Клиник кечиши: тез-тез ҳожатга бориш, тенезм, қориннинг пастки қисмида оғриқ, тўғри ичакда нохушлик сезиш; бемор дам-бадам сийиши ҳам мумкин. Одатда, касаллик 7-10 кун давом этади. Касаллик Давоси асосий сабабни бартараф этиш, парҳез буришдан иборат.
Замонавий текшириш усуллари (ректоскпия, копрологик текшириш, тўғри ичакни бармоқ билан текшириш) билан инфекцион (специфик, масалан, дизентерия) ёки носпецифик проктитга аниқ ташхис қўйиш мумкин. Сурункали проктит, одатда, даволанмаган ёки нотўғри даволанган ўткир проктит асоратидир.
[addtoany]