Простата бези

Простата бези [юн. prostatas – олдинда турувчи], простата – эркак жинсий аъзсидаги ток без. Кичик чаноқ бўшлиғида қовуқ остида бўлиб, қовуқ бўйинчаси ва сийдик чиқариш каналининг бошланғич қисмини ўраб туради. Простата бези без ва мушак қисмдан иборат. Без қисм уруғ суюлтирадиган суюқлик (секрет) ажратади. Бу суюқлик спермага қўшилиб, сперматозоидларни фаоллаштиради. Мушак қисм эса сийдик чикариш каналининг сфинктери (мушак қисқич) ҳисобланиб, шаҳват ва сийдик чиқишини ростлаб туради, шунинг учун шаҳват ва сийдик аралашиб кетмайди.

Простата безининг орқа юзаси тўғри ичакка тегиб туради, шунга кўра, врач тўғри ичакка бармоғини киритиб безнинг турли касалликларини аниқлайди. Простата безининг яллиғланиши простатит деб аталади.

Загрузка...