Простатит – простота безининг яллиғланиши. Кўпинча, сийдик чикариш канали (уретра) яллиғланганда, сўзак, уретрит ва бошқа(лар)да инфекция простата безига қон ва лимфа орқали ёки сийдик чиқариш каналидан ўтиши натижасида келиб чиқади. Простатитга совқотиш, кўп жинсий алоқа қилиш, зах жойда ўтириш, кам ҳаракат қилиш каби омиллар сабаб бўлиши мумкин.
Ўткир ва сурункали бўлади. Ўткир простатитда бемор тез-тез сияди ва сийганида шу соҳа санчиб оғрийди, оралиқ ачишади, сийдик жилдираб тушади; ҳожат вақтида тўғри ичак соҳасида оғриқ пайдо бўлади, ҳарорат кўтарилади. Простата безида абсцесс пайдо бўлганда, у ўз ҳолича тешилиши ва тўғри ичак ёки сийдик чиқариш каналидан йиринг оқиши мумкин. Простатитни мутахассис шифокор даволайди. Ўз вақтида даволанмаса, инфекция атрофидаги аъзо ва тўқималарга ўтиши, сепсис, касаллик сурункали тус олиши, жинсий заифлик, бепуштлик каби оғир асоратлар юзага келиши мумкин. Касалликнинг зўрайган ва тузапиш даврлари узоқ давом этиб, сийдик чиқариш канали, оралиқ соҳасидаги ачишиш; сийганда ёки ҳожатдан кейин бироз суюқлик ажралиши, шу вақтда безовталаниш, толикиш сурункали простатитга хос белгилардир.
Сурункали простатит бўлган беморларга дори-дармонлар, физиотерапия, шунингдек, санаторий ва курортларда даволаниш тавсия этилади. Касаллик зўрайганда аччиқ, шўр овқатлар, спиртли ичимликлар, жинсий алоқа тақиқланади. Простатитнинг олдини олишда сийдик чиқариш канали, қовуқнинг яллиғланиш касалликларини ўз вақтида аниқлаб, батамом даволаш ва ични равон юргизиб туришга аҳамият бериш лозим. Узоқ ўтириб ишлайдиган кишилар пиёда сайр қилишлари, югуриш, сузиш, теннис ва спорнинг бошқа турлари билан шуғулланиб туришлари керак.
[addtoany]