Протеидлар [юн. protos – биринчи], оддий оқсил – протеин ва оқсил бўлмаган компонентлардан иборат мураккаб оқсиллар. Кўпинча, простетик гуруҳ деб аталади. Оқсил бўлмаган компонентларнинг табиатига кўра, протеидлар қуйидаги гуруҳга; гликопротеидлар, липпротеидлар, нуклеопротеидлар, металлопротидлар, фосфопротеидлар, хромопротеидларта бўлинади. Организмнинг ҳаёт фаолиятида муҳим аҳамиятга эга. Кўпинча, ферментлар, оқсиллар, тўқималар, ҳужайралар, қон зардоби, сут, тухум, вирусларнинг анчагина қисми, кўпгина гормонлар ва бошқа(лар) протеидларга мансуб (яна қ. Оқсиллар).
[addtoany]