Протеинлар

Протеинлар, оддий оқсиллар – молекулалари аминокислоталар қолдиғидан тузилган (бир-бири билан, асосан, амин ва карбоксил гуруҳлари орқали бириккан) моддалар. Сувда ва тузли эритмаларда эрувчанлигига кўра, протеинларга тегишли оқсиллар 7 хилга ажратилади: альбулинлар, глобулинлар, глутаминлар, гистонлар, проламинлар, протаминлар, склропротеинлар. Пепсин, трипсин, химотрипсин, папаин каби протеолитик ферментлар ҳам протеинларга тааллуқли. Протеинлар термини, кўпинча, оқсиллар синоними сифатида қўлланади.

[addtoany]