Пепсин [юн. pepsis – овқат ҳазм қилиш] – сут эмизувчилар, қушлар, судралиб юрувчилар ва кўпчилик балиқлар меъда ширасининг асосий ферменти. Оқсиллар ва пептидларии парчалайди. Немис олими Т. Шванн топган (1836). Америкалик олим Ж. Нортроп уни кристалл ҳолда олган (1930).
Меъда шиллиқ қавати безлари чиқарадиган пепсиноген меъда ширасидаги хлорид кислота таъсирида пепсинга айланади. Лабораторияда оқсилнинг бирламчи тузилишини ўрганиш, сир тайёрлашда ишлатилади. Тиббиётда меъда ширасининг ажралиши сусайиб, овқат ҳазм қилиш йўлларининг фаолияти бузилганда қўлланади.
[addtoany]