Протеинотерапия

Протеинотерапия [юн. protos – биринчи ва терапия] – иммунотерапия тури. Даво мақсадида тери остига, мушак ичига ёки венага оқсилли моддалар (масалан, сут, зардоб ва бошқа(лар)) юбориш. Протеинотерапия, кўпинча, сурункали инфекцион ва инфекцион аллергик касалликларда, яра касаллигида, трофик яра ва ҳ. к. да қўлланади. Протеинотерапияда қон (қ. Гемотерапия), казеин эритмаси ва бошқа(лар) оқсилли моддалар юборилади. Протеинотерапияда бемор қонидаги лейкоцитлар кўпайиб, қоннинг ферментатив фаоллиги ортади, организмнинг умумий қуввати кучаяди.

Загрузка...