Протезлаш

Протезлаш – тиббий-техник фан; тананинг майиб-мажрух бўлган аъзолари ёки қисмлари шакли ва фаолиятларини тиклашга қаратилган тиббий-техник тадбирлар тизими. Протезлаш тиббиёт билан техника ўртасидаги фан бўлиб, ортопедия, травматология ва тиклаш жарроҳлик билан боғлик. Протезлашга хос маълумотлар жуда қадимдан маълум, бунда, асосан, протез ва протез-ортопедик буюмлар, аппаратлар, пойабзаллар ва бошқа(лар) махсус мосламалардан фойдаланилади. Эшитиш аппаратлари ҳам П. нинг бир тури ҳисобланади. Шунингдек, П. да бемор ва майиб кишиларнинг ҳаракатланиши учун махсус воситалар; ҳасса, қўлтиқ таёқ, аравача ва ҳ. к. қўлланади. Ўзбекистонда П. – қўл-оёқлари ва бошқа(лар) аъзоларининг анатомик нуқсони бўлганларни моддий таъминлаш турларидан бири; майибларга махсус мосламалар, одатда, бепул ижтимоий суғурта ва ижтимоий таъминот ҳисобидан берилади. Протезлаш ортопедия ва травматология илмий текшириш институтлари ҳамда протез з-дларида амалга оширилади.

Загрузка...