Психофизиология – психик ва физиологик жараёнлар ўртасидаги муносабатларни ўрганувчи фан соҳаси. Бу фаннинг асосий вазифаси психофизик масалаларни илмий ҳал қилишдан иборат. «П.» атамасини 1830 й. да француз файласуфи Н. Массиас (1764-1848) қўллаган бўлса-да, немис психологи В. Вундт психофизиология асосчиси ҳисобланади. Сезги аъзолари психофизиологияси бирмунча кенг тарқалган ва илмий жиҳатдан ишлаб чиқилган. Айни шу соҳада илмий текширишнинг жуда аниқ усуллари қўлланилган ва кўпгина муҳим псхофизиологик қонуниятлар белгиланган. Бу соҳа масалаларини психологлар ҳам, физиологлар ҳам, шунингдек, бошқа шуларга яқин фанлар вакиллари ўрганадилар. Психофизиология ва дифференциал психология орасида дифференциал психофизиология пайдо бўлди ва жадал ривожланиб бормоқда.
[addtoany]