Пурпура [лот. purpura – тўқ қизил ранг], тромбоцитопеник пурпура, геморрагик пурпура – геморрагик диатез гуруҳига мансуб касаллик. Одам ва ҳайвонларда кўп учрайди. Қоида тромбоцитларнинг камайиши ва қон ивишининг бузилишидан келиб чиқади. Пурпурада, асосан, терига қон қўйилиб, шиллиқ пардалар қонайди. Симптоматик (Септик эндокардит, сппеномегалия, лейкоз) ва доридан
(аначьгетиклар, сульфаниламидлар) бўладиган пурпура ажратилади.
[addtoany]