Қадоқ – одам терисидаги кўп ишкаланадиган ва кисиладиган соҳанинг калинлашуви, кўпроқ қўл ва оёқда бўлади. Оёкдаги Қ., асосан, тор пой-абзал кийганда ёки тери чақаланганда пайдо бўлади. Кўпинча, жимжилоқ ва 4-бармокда учрайди. Қадоқ ҳар хил катталикда, сарғиш бўлиб, ушлаганда қаттиқ ўйнайди, босганда безиллаб оғ-рийди. Қадоқ таги илдиз ҳосил қилиб, тери ости қаватларига яхши ўрнашиб олади, усти ёрилиб, микроблар ўтиши натижасида сарамас, флегмона ва бошқа(лар) яллиғланишлар юзага келиши мумкин. Қадоқ вужудга келганда дарҳол унга сабаб бўлган омилларни йўқотиш, зарур бўлса, кўчириб ташлаш лозим (буни махсус косметка-псдикюр хоналарида амалга ошириш мумкин). Қадоклашган терини юмшатиш мақсадида ҳар куни кечқурун иссиқ сувга совун ёки сода қўшиб оёққа ванна қилиш керак. Бу усулни бир неча бор такрорлаб, кейин Қ. ни кўчириб ташласа бўлади. Қадоклашган жой катта бўлса, шифокорга мурожаат этиш керак. Қадоқнинг олдини олиш учун оёққа мос пойабзал кийиш, жисмоний иш қилганда махсус қўлкоплардан фойдаланиш, қўл ва оёқ терисини тўғри парвариш қилиш лозим.
[addtoany]