Қайталовчи терлама

Қайталовчи терлама – иситма хуруж қилиши (ҳ-рат кўтарилиши) билан кечадиган ўткир юқумли касаллик. Бит орқали юқадиган (эпидемик) ва кана орқали тарқаладиган (эндемик) хили фарқ қилинади.

Битдан юқадиган қайталовчи терламани одам ва бит организмида паразитлик қилувчи спирохеталар кўзғатади (қ. Спирохетозлар). Одамга касаллик фақат бит орқали (оқади. Қайталовчи терлама билан оғриган беморнинг қонини сўрган бит спирохеталарни юктиради. Касаллик одамга битни тирноқ устига қўйиб ўлдирганда ёки битдаги спирохеталар терининг қашиб шилинган жойига тушганида юкади. Касалликнинг инкубацион даври 7-8 кун. Касаллик тўсатдан бошланиб, эт увушади, тана ҳарорати кўтарилади (39-40°). Бош ва мушаклар оғриғи, уйқусизлик, қусиш, баъзан менингиал аломатлар ҳам кузатилади; жигар ва талоқ катталашади. 5-8 кундан сўнг тана ҳарорати меъёрига келади, орадан 1-2 ҳафта ўтгач, иситма хуружи такрорланади. Касаллик гоҳ енгиллашиб, гоҳ тез-тез хуруж қилиб туради. Одатда, 4-5 та хуруж бўлади. Бемор юқумли касалликлар касалхонасида даволанади. Диагноз бармоқдан қон суртмаси йўғон томчи усулида олиб текширилганида спирохеталар топилганига қараб қўйилади. Спирохеталар талоқда жуда ортиб кетган ҳолларда у ёрилиб кетади ва перитонит рўй беради. Олдини олиш битга қарши курашиш, касалликни ўз вақтида аниқлаб, беморни касалхонага ётқизиш ва бошқа(лар)дан иборат.

Канадан юқадиган қайталама терлама. Спирохеталар кўзғатади. Кемирувчилар (сичқон, каламуш ва бошқа(лар)) касаллик қўзғатувчсининг манбаи ҳисобланади. Одамга касаллик кана орқали (оқади. Касалликнинг бу турига хам иситма хуружи хос. Клиник белгилари битдан юқадиган қайталовчи терламага ўхшаш. Касалликнинг бу турида хам бемор касалхонада даволанади. Олдини олиш учун одамларни кана чакишидан сақлаш, каналарни йўқотиш лозим.

Загрузка...