Қалқонсимон без – одам ва ҳайвонларнинг ички секреция бези. Қалқонсимон безнинг ривожланиши хомилалик даврида бошланиб, бола 1 ёшга етганда унинг вазни 1-2 г ни ташкил этади, ўсиш жараёнида у катталашиб 15-20 г гача етади. Қалқонсимон без эмбрион жабра халтачаси эптелийсидан ривожланади. Қалқонсимон без одам эмбриони тараққиётининг 8-9-ойида тўлиқ шаклланиб, гормон ажрата бошлайди, у бўйнида, ҳиқилдоқ тоғайлари соҳасида жойлашган; 2 палла ва бўйинчадан иборат. Қалқонсимон безни бир жуфт юқори ва бир жуфт пастки артериялар қон билан таъминлайди, симпатик ва парасимпатик нерв толалари иннервация қилади. У организмда модда ва энергия алмашинуви бошқарилишида иштирок этувчи йодли гормон тироксин (Т4), трийодтронин (Т,) ва тиреокальцитонин ишлаб чиқаради. Қалқонсимон без фаолиятини марказий нерв тизими, фаолиятини эса гипофиз бези бошқаради.
Гипофизнинг тиреотроп гормони Қ. б. фаолияти ва ривожланишини кучайтиради. Организмда Қ. б. нинг аҳамияти жуда катта, у бош мия фаолияти, моддалар алмашинуви, суяк ўсиши, иммун тизимлар, жисмоний ва ақлий ривожланиш, жинсий етилиш жараёнлари, адаптация ва бошқа(лар) реакцияларни таъминлайди. Бу без фаолиятининг бузилиши буқоқ, гипотиреоз, гипертиреоз ва бошқа(лар) касалликларга олиб келади.
[addtoany]