Қазғоқ – бошнинг сочли қисмида пайдо бўладиган майда қилиқлар (тангалар). Организмда витаминлар (хусусан, А ва В гуруҳ витаминлари) етишмаслиги, нерв тизими ва меъда-ичак фаолиятининг бузилиши, инфекцион касалликлар, сочин нотўғри парвариш қилиш ва бошқа(лар) сабаб бўлади. Ёғли ва ёғсиз қазғоқ фарқ қилинади. Оддий (ёғсиз) қазғоқда ёғ безлари яхши ишламайди; бошда майда, қуруқ, оқ қипиқ йиғилиб, тўкилиб туради; бош қаттиқ қичишади; соч қуруқ, мўрт, хира тортиб, кўп тўкилади. Сочли доим қайноқ сувда кирсовун билан ювиш, бот-бот перманент қилиш, кимёвий усулда бўяш, кун қизиғида бошяланг юриш ва бошқа(лар) ҳам қазғоқ кўпайишига сабаб бўлиши мумкин. Ёғ безларининг зўр бериб ишлаши натижасида ёғли қазғоқ пайдо бўлади (қ. Себорея). Бошдаги Қ. ёғли, сарғимтир рангда бўлиб, тери ва сонга ёпишиб қолади. Қазғоқ пайдо бўлганда тери касаллиги мутахассис (дерматолог)га учрашиш лозим. Сервитамин овқатлар ёйиш, вақтида ухлаш ва дам олиш, сочин қуруқ ёки ёғлилгига қараб парвариш қилиш тавсия этилади (қ. Соч). Бошда кўп ва дағал Қ. йиғилиши айрим касалликлар (масалан, экзема, псориаз) белгиси бўлиши ҳам мумкин, шунинг учун Қ. пайдо бўлганда дарҳол шифокорга учрашиш ва тегишли маслаҳатлар олиш лозим.
[addtoany]