Қимиз

Қимиз – бия сутидан тайёрланадиган шифобахш ичимлик. Ҳар 3 соатда бир марта сотиладиган бия сутини сут кислота бактериялари ва сут ачитқилари билан 26-28° да бижғитиш йўли билан махсус мешлар ёки кувда аралаштириб тайёрланади. Тайёр қимиз мешларда сақланади, ташлади. Қуйганда кўпиради. Таркибида 2-2,5 % оқсил, 1-2 % ёғ, 3,5-4,8 % қанд, 1 л қимизда 100— 200 мг С, А, Д, Е, РР ва В гуруҳ витаминлар; 400-600 мг фосфор ҳамда 800-1000 мг кальций бор. Кучсиз Қ. таркибида 0,6-0,8 %, ўртачсида 0,8-1 %, кунлигида 1-1,2 % сут кислота; кучсизида 1 % гала, ўртачасида 1-1,5 % ва кунлигида 3 % гала спирт бўлади. Қимизнинг энергетик қиймати 300-400 ккал.

Қимиз организмда овқат таркибидаги оқсил ва ёғларнинг тез ҳазм бўлишига ёрдам беради, моддалар алмашинувини яхшилайди, иштаҳа очади, парҳез ва шифобахш хусусиятларга эга. Қимиз тайёрлаш ва ичиш қадим замонлардан бери, айниқса, кўчманчи чорвадор халқлар ўртасида кенг ёйилган. Мил. эв. 5-а. да Геродот скифлар турмушини тасвирлаганда уларнинг энг яхши кўрадиган ичимлиги олдиндан алоҳида тайёрлаб қўйиладиган бия суди эканлигини қайд этган. Қимизни даво мақсадларида ўпка сили касаллигининг олдини олиш ва даволашда, шунингдек, айрим ошқозон-ичак касалликларида тавсия қилинади. Осиё, қисман Европа мамлакатларида Қ. кўп тайёрланади.

[addtoany]