Қимрон

Қимрон – туя сутидан тайёрланадиган шифобахш ичимлик. Туя боқиладиган минтақаларда, қозоқлар, туркманлар, қорақалпоқларда чўл шароитида чанқовбосар ичимлик сифатида кўп тайёрланади. Қилишга нисбатан қуюқроқ (ёғ миқдори кўп). Шифобахш, айниқса, қанд касаллигини даволашда қадимдан қўлланиб келинган.

[addtoany]