Қин

Қин [Vagina] (биологияда) – 1) ҳайвон ва ўсимликнинг турли органларини ўраб турадиган тузилма. Масалан, пайлар қини, нерв тўқималари қини, баъзи балиқлар хордалари қини ва бошқа(лар) Ўсимлик барг бандининг ёки япроғининг қуйи қисми, нов шаклида бир томони очиқ бўлади. Баъзи ўсимликларда (масалан, банан дарахтида барг қини бир-бирини ўраб олиб, сохта поя ҳосил қилади; 2) ҳайвонлар тери қопламининг баъзи аъзолари жойлашадиган бўртган қисми (масалан, пат қини, соч қини, илонларда эса тил қини ва бошқа(лар)); 3) урғочи сут эмизувчи ҳайвонлар (масалан, халталилар) жинсий йўлларининг жинсий алоқа ва ҳомиланинг ташқарига чиқиши учун хизмат қиладиган энг охирги қисми. Халталиларда қин жуфт, йўлдошлиларнинг тухум йўллари қўшилиб ягона қин ҳосил қилади; 4) одамларда аёллар кичик чаноғида олдиндан қовун; ва сийдик чиқариш канали, орқадан тўғри ичак ўртасида жойлашган чўзилувчи мушакли найча. Қин девори эпителийли, мушакли ва бириктирувчи тўқима қаватларидан иборат; ичкариси кўндаланг бурмалар ҳосил қилувчи шиллиқ қават билан қопланган.