Қирма темиратки

Қирма темиратки, микроспориодам ва ҳайвонларда учрайдиган терининг замбуруғ касалликларидан. Паразит замбуруғлар кўзғатади. Улар нафақат терига, балки соч, қош, соқол-мўйлов, баъзан тирноққа ҳам зарар етказади. Қирма темираткини қўзғатувчи замбуруғларнинг икки тури фақат Одамда паразитлик қилади ва бу замбуруғ қўзғатадиган касаллик жуда юқумли бўлиб, кўпинча, болаларда учрайди. Қирма темиратки бемор билан мулоқотда бўлганда унинг буюмларидан юқади. Замбуруғларнинг бошқа тури мушук, от ва бошқа(лар) мўйнали ҳайвонлар териси ва мўйнасида паразитлик қилади. Бунда қирма темиратки касал ҳайвонларни парвариш қилганда ёки уларнинг юнгидан зарарланган буюмлардан юқади, унда, асосан, силлиқ тери ва сонлар зарарланади. Қирма темираткида силлиқ тери ёки бошнинг сочли қисми қипиқланиб турадиган пушти ранг майда доғлар билан қопланади. Касалланган жойдаги сонлар синиб, калта бўлиб қолади (гўё соч олинганга ўхшайди). Баъзан, яллиғланиш, қизариш, фолликулитлар пайдо бўлиб, касаллик манзараси йирингли трихофитияга ўхшаб кетади. Касалланиш ўчоғи талайгина бўлган беморлар касалхонада даволанади. Асосан, антибиотиклар қўлланилади.

[addtoany]