Knowledge Base

Қиёсий психология

Қиёсий психология – психология соҳаси. Психиканинг филогенетик (келиб чиқиш), онтогенетик (инсон умрига оид) ҳолатлар ва уларнинг шаклларини тадқиқ қилади. Қиёсий психологияда ҳайвонлар психологияси одамларники билан қиёсланади, уларнинг хулқ-атворидаги ўхшашликлар ва тафовутларнинг сабаблари текширилади, ҳаракатлантирувчи биологик ва табиий кучлар, ижтимоий муҳитдаги таъсир ўтказувчи воситалар, омиллар аниқланади. Зоопсихология қиёсий психологиянинг асосий бўлими (таркибий қисмидан иборат бўлиб, у турли гуруҳларга, турларга мансуб ҳайвонлар, жониворлар психикасини, уларнинг хатти-ҳаркатларини ўрганади. Этология – биологик ва психологик жабҳалар қоришмасидан иборат бўлиб, ҳайвонларнинг хатти-ҳаракатидаги туғма (ирсий) аломатлар, механизмлар инсонники билан умумий негизга эга эканлигини ўрганувчи соҳа. Қиёсий психология инсонда онгнинг вужудга келиши билан боғлиқ бўлган психологик муаммоларни қамраб олади. Шунингдек, у инсон хатти-ҳаркатининг биологик, ижтимоий, Турмушда орттирилган жабҳапарини тадқиқ этувчи психология тармоғи. Инсонда меҳнат фаолиятининг вужудга келиши ва такомиллашуви, кишилик жамиятининг ривожланиши, одамлар орасида ўзаро муносабат воситаси сифатида нуткнинг пайдо бўлиши ижтимоий-психологик омиллар, шарт-шароитлар туркумини ташкил қилади. Инсонда онгнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва ўзини ўзи англашини аниқловчи психологик омилларни ҳисобга олиш, бола камолоти тўғрисидаги қонуниятларга асосланиш қиёсий тахдилнинг маҳсулидир.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan