Қўшимча нерв

Қўшимча нерв [nervus accessorius] – бош мия нервларитнг XI жуфти. Бу нервнинг номи уни дастлаб тавсифлаган (1664) инглиз шифокори Т. Виллизий номи билан виллизий нерви деб ҳам юритилади. Қўшимча нерв узунчоқ ва орқа миядан бошланиб, калла суяги бўшлиғидан ташқарига тил-ҳалқум ва адашган нерв билан бирга бўйинтуруқ тешиги орқали чиқиб, 2 та тармоққа бўлинади. Унинг битта адашган шоҳи адашган нервга қўшилса, иккинчи шоҳи тўш-ўмров-сўрғичсимон мушак билан трапецисимон мушакларга толалар бериб, бўйин нерв чигалларига бориб қўшилади.

[addtoany]