Қустирувчи дорилар – қустириш хусусиятига эга бўлган дори воситалари. Қустирувчи дорилардан бошқа дорилар ҳам ножўя таъсир кўрсатиб қутириши мумкин.
Қустирувчи дорилар таъсир механизмига кўра марказий ва рефлектор таъсир қиладиган хилларга ажратилади: биринчи гуруҳга узунчоқ миянинг тўртинчи қоринчаси тубида жойлашган қустириш маркази триггер зонаси хеморецепторларини кўзғатиб қустирадиган воситалар – апоморфин гидрохлорид, наперстянка (ангишвонагул) препаратлари ва морфий киради.
Иккинчи гуруҳ қустирувчи дориларга меъданинг пилорик қисми ва ўн икки бармоқ ичак шиллиқ каватда адашган нерв афферент толалар уйларига қўзғатувчи таъсир кўрсатувчи воситалар киради. Ҳосил бўлган импульслар қустириш марказига етиб бориб, уни кўзғатади. Буларнинг танлаб кўчирувчи таъсири асосан, меъда-ичак йўлидан ёмон сўриладиган ёки сўрилмайдиган қустирувчи дориларда намоён бўлади.
Қайт қилиш маркази ва меъда шиллиқ пардасидаги сезувчи нерв учларига рефлектор таъсир қилувчи қустирувчи дориларга ипекакуана илдизи доривор препарати – эметин ҳамда бир қатор ўсимликлар таркибига кирувчи сапонинлар, шунингдек, аммиак, оғир металл тузлари препаратлари ва бошқа(лар) киради.
Қустирувчи дорилар таъсирида, асосан, сўлак секрецияси ва бронхиал шиллиқ ажралиб чиқиши ортади, кўп терлаш, нафас олиш ва қон айланиши ўзгаради, кўнгил айнишига хос дастлабки белгилар кузатилиб, қусиш хуружлари юзага келади. Рефлектор Қ. д. да ушбу босқич марказий таъсир қиладиганларига (апоморфин) кўра даволироқ таъсир этади.
Қустирувчи дорилар жуда зарур ҳоллардагина, яъни ўткир заҳарланиш, меъдани ювишни иложи бўлмаганида, сурункали алкоголизмни даволашда шифокор назорати остидагина қўлланилади. Бунда, асосан, апоморфин ва эметиндан фойдаланилади.
Ҳушсиз ётган беморларга Қ. д. қўлланилмайди, чунки қусуқ моддалари нафас йўлларига кетиб қолиб, асфикцияга сабаб бўлади.
[addtoany]