Қуймуч [лот. os ischi] – Одамда ёнбош сягининг Қ. косаларини ҳосил қилишда қатншадиган қисми; танаси ва ундан пастга давом этган юқори бутоғи бор. Ана шу бутоқ бурчак шаклида пастки бутокка ўтади; Қ. сулги иккала бўлимининг ўзаро бирлашган жойи кенгайиб йўғонлашган Қ. дўмбоғини ҳосил қилади. Қуймуч сулги танасининг орқа томонидаги ўткир учли ўсиқ билан Қ. дўмбоғи орасида Қ. нинг кичкина ўймаси жойлашган. Қуймуч ҳамда қов суякларининг бутоқлари ўзаро бир-бири билан қўшилиб, каттагина тухум шаклидаги ёпқич тешикни вужудга келтиради.
[addtoany]