Реабилитация [лот. rehabilitatio – тиклаш] (тиббиётда) – организмнинг бузилган фаолиятини ва беморлар ҳамда ногиронланинг меҳнат қобилиятини тиклашга қаратилган тиббий, педагогик ва ижтимоий чора-табирлар мажмуи. Оғир касалликлар (миокард инфаркти, инсульт, орқа мия шикастланишлари, умуртқа поғонаси ва бўғимларнинг шакли ўзгариши билан кечадиган касалликлари). марказий нерв тизимининг жиддий зарарланишлари, руҳий касалликлар ва бошқа(лар)га учраган беморлар реабилитацияга кўпроқ муҳтож бўладилар.
Тиббий реабилитация касаллик туфайли фаолиятини йўқотган аъзо фаолиятини қисман ёки тўлиқ тиклаш ёки касалланган соҳадаги авж олаётган жараённинг иложи борича олдини олишга қаратилади. Реабилитация бўлими бор касалхоналар, илмий текшириш институтлари, маҳаллий курорт ва санаториларда реабилитацияни амалга ошириш ҳар бир беморнинг умумий аҳволидан келиб чиққан ҳолда касалликнинг шакли ва кечишига қараб белгиланади.
[addtoany]