Реминисценция

Реминисценция [лот. reminiscentia – эслаш] (психологияда) – эс-эс хотирлаш; инсон илгари ҳаётда учратиб ўрганган нарса ва ҳодисаларни, фикрлар, сўзлар, воқеаларни тусмолаб эслаши. Бунда эслашнинг тўликлиги, аниқлиги хотиранинг шахсий хусусиятларига, материални эсда олиб келинган ёки ёдланган пайтдан кейин ўтган вақтга, материалнинг мазмунига, инсоннинг психик ҳолати ва ёшига, шунингдек, бошқа омилларга боғлик бўлади.

[addtoany]