Ренатурация

Ренатурация [ре… ва лот. natura – табиий хусусият] – денатурацияга учраган биополимер (масалан, оқсиллар ёки нуклеин кислота) молекуласининг биологик натив (фаол) ҳолатга ўтиши. Агар денатурацияда оқсил молекуласи ихчам тахланган (тартибли) ҳолатдан тартибсиз ҳолатга ўтадиган бўлса, ренатурацияда бунинг тескариси содир бўлади, яъни оқсил молекуласининг полипептид занжирида аминокислоталарнинг кетма-кетлиги тартиби орқали ифодаланадиган бирламча структураси қайта тикланади. 2 занжирли ДНК молекуласини 100° га қиздирилгнида асослар ўртасидаги водород боғлар узилади ва комплементар занжирлар бир-биридан ажралиб, ДНК денатурацияга учрайди. Бироқ, аста-секин совитилганда ДНКнинг комплементар занжирлари яна тикланиши, яъни ренатурация содир бўлиши мумкин. ДНКнинг бу хусусиятидан сунъий гибрид ДНК олишда фойдаланилади.

[addtoany]