Рентген аппарати – рентген нурларит ҳосил қилиш ва улардан фойдаланиш учун мўлжалланган қурилма. Рентген аппарати рентгенодиагностика, рентгенотерапия ва рентген анализида ишлатиладиган турларга бўлинади. Рентген аппаратининг муқим (рентген кабинетларида, лаб. ва бошқа(лар) махсус хонларда ишлайдиган ва бошқа(лар)) ва кўчма (кўлда олиб юриладиган) хиллари бўлади. Рентген аппарати рентген трубкаси, трансформатор ва тўғрилагичдан, рентген аппаратини бошқариш ва назорат қилиш пульти, ўрганиладиган объект ва рентген трубкаси ўрнатиладиган штативдан иборат. Рентген трубкаси электровакуум асбоб; унда рентген нурлари ҳосил қилинади. Асосий қисмлари: анод (рентген нурлари манбаи), катод (электронлар манбаи) ва қобиқ (колба). Анодга юқори кучланиш брилганда анод сиртида тезлашган электронлар оқими туфайли бомбардимон содир бўлади. Ҳосил бўлган кинетик энергиянинг бир қисми рентген нурларига, кўп қисми иссиқлик энергиясига айланади. Рентген аппарати ишлаётганда хавфсизликни таъминлаш учун юқори кучланиш остидаги қисмлари муҳофаза қилиб қўйилади, сигнализация тизими бўлади; Қурилманинг баъзи қисмлари ва аппарат ўрнатилган хона блокировка қилинади, рентген нурларидан ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланилади.
Тиббиётда рентген аппарати ёрдамида аъзоларни кўриш, суратини олишдан ташқари, флюорогрфия ўтказиш мумкин. Муқим Р. а. га аъзоларни каватма-кават кузатиш (томография), юрак ва қон томирларини контраст текшириш (антиография) учун алоҳида мосламалар ўрнатилади. Қурилмадаги электрон-оптик ўзгартиргич текширилаётган объектдаги энг майда аъзо ва бошқа(лар)ни ҳам кўриш, уни кинога олиш ҳамда телевизион йўл билан кузатиш имконини беради.
[addtoany]