Рентген-контраст моддалар – организмга киритилганда текшириладиган объект тасвирини аниқ кўрсатадиган кимёвий моддалар. Улар рентген нурлари ютилишини йўналтириб ёки камайтириб, контраст тасвир ҳосил қилади. «Оғир» Р.-к. м. (барий сульфат, йод препаратлари) билан бир қаторда «енгил» Р.-к. м. [ҳаво, кислород, азот (1)-оксид ва бошқа(лар) ] ҳам ишлатилади.
[addtoany]