Рентгенодиагностика

Рентгенодиагностика [рентген ва диагностика] – рентгенологик текширувга асосланиб, касалликларни аниқлаш. Рентгеноскопия ва рентгенография усуллари бор (рентгенографиянинг яна бир тури флюорогрфиятр). Рентген нурлари одам танасидан ўтётганда турли зичликдаги тўқималарга турлича ютилади. Шу сабабли, экран ёки рентгенограмада тасвир турлича, яъни қора фойда оқ доғ, оқ фойда қора доғ бўлиб акс этади, кўкрак қафаси рентген аппаратида текширилганда унинг тасвири экранга уч хил – суяк (қовурға, ўмров ва умуртқа суяклари) қуюқ соя, юмшоқ тўқима (тери, ёғ ҳужайралари, мушак, нерв, Томирлар) қорамтир соя, ўпка тўқимаси оқиш соя бўлиб тушади, яллиғланиш, ўсма ҳосил бўлган жой қорайиб, ўпка тўқимасининг емирилган жойлари (масалан, ўпка кавернаси) оқариб кўринади. Рентгенологнинг вазифаси шу тасвирларни таҳлил қилиб, касалликларни аниқлашдир. Рентгенодиагностикада баъзи аъзолар (масалан, суяк, юрак, ўпка) табиий ҳолича, алоҳида тайёргарлик кўрмасдан теширилаверади, баъзи аъзо ва тизимлар (масалан, меъда, қизилўнгач, ичак ва бошқа(лар))ни текширишда эса сунъий контрастлик ҳосил қилинади, яъни текширилаётган органга рентген-контраст моддаларни юборилади.

Рентгенодиагностика усули касалликларни аниқлаш ва профилактик текширишда кенг тарқалган. Ўзбекистоннинг шаҳар ва қишлокларидаги кўпчилик касалхона ва поликлиникалар рентгенодиагностика аппаратлари билан жиҳозланган. Республикадаги тиббиёт ин-тларининг тегишли кафедралари ва Ўзбекистон рентгенология ва радиология маркази рентгенодиагностикага оид ишларга ташкилий-методик раҳбарлик қилади. Ҳоз. Ўзбекиситонда ўта замонавий янги компьютер ва ядро-магнитли томография усуллари кенг қўлланмоқда.

[addtoany]