Рентгенография

Рентгенография [рентген ва графия – чизаман] — объект (масалан, организмнинг бирор қисми) тасвирини рентгенограмма ёрдамида текшириш; рентгенодиагностиканинг асосий усулларидан бири. Рентгенография пайтида объект рентген нурлари манбаи билан рентгеноплёнка ёки пластинкали кассета орасида туради. Айрим ҳолларда қуюқ соя бермайдиган ва атрофдаги аъзо ва туқималардан яққол ажралиб кўринмайдиган аъзоларга рентген контраст моддалар юбориб, рентгенограммаси олинади. Олинган сурат даволаш муассасасида сақланадиган ҳужжат бўлиб, бундан кейинги рентгенограммалар билан таққослашга хизмат қилади.

Загрузка...