Рентгенограмма

Рентгенограмма [рентген ва …грамма] – объектларнинг рентген нурлари ёрдамида махсус фотоплёнка ёки пластинкага туширилган тасвири. Рентгенограмма рентген камерасида ҳосил қилинади. Тиббиётда синган-чиққан, шикастланган, касалланган жойларни аниқлашда, техникада деталларнинг нуқсонли жойларини аниқлаш учун рентген дефектоскопиясида ва бошқа(лар) мақсадларда қўлланилади. Рентген нурларининг кристалл намунада дифракцион сочилишидан ҳосил бўладиган дифракцион рентгенограммадан рентген структура анализида фойдаланилади (қ. Дефектоскопия).

Загрузка...