Республика перенатал маркази

Республика перенатал маркази – республика миқёсидаги илмий-амалий муассаса. 2002 й. да ҳомиладор ва янги туққан аёллар ва уларнинг чакалоқларига юқори малакали ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган.

Марказда Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудидан келган беморлар даволанади. Унинг асосий фаолият йўналиши оналар ва болалар учун яхши шароит яратиш мақсадида ҳомиладор аёлларни туғруққа тайёрлаш, муайян сабаблар билан туғруқ оғир кечувчй аёлларни назорат қилиш ва ш. к. ҳисобланади. Шунингдек, ҳомила ҳолатини мунтазам назорат қилиш, ўз вақтида жарроҳлик коррекциясини амалга ошириш учун янги туғилган чақалоқларда юрак иллати ривожланишини аниқлаш, чала туғилган ва вазни кичик болаларни парваришига! ва бошқа(лар) ҳам марказ вазифалари сирасига мансуб. Республика перенатал марказида перенатал кўмакни ҳудудларда жорий этиш дастури билан боғлик чора-тадбилар ҳомиладорлик даврининг кечишига қаратилган. Марказда 65 нафар акушер-гинеколог, реаниматолог-анестезиолог, неонатолог ва бошқа(лар) шифокорлар (2 фан д-ри, 12 фан номзоди), 167 нафар ҳамшира хизмат килади (2015).

Республика перенатал маркази халқаро экспертлар иштирокида перенатология бўйича барча ҳудудлардаги мутахассис ва ходимларни мунтазам тайёрлаб борувчи таълим тизимининг ягона миллий маркази ҳисобланади. Ҳозиргача бу ерда 1500 дан ортиқ тиббиёт ходимлари таълим олишган (2015).

[addtoany]