Ретикул-эндотелиал тизим

Ретикул-эндотелиал тизим [макрфот тизим] – одам ва умуртқали ҳайвонлар организмидаги ҳимоя ҳужайралари (бириктирувчи тўқималар гистиоцитлари, қон монцитлари, капиллярлар эндотелийси, жигарнинг Купфер ҳужайралари) мажмуи. Р.-э. т. бактерялар ва турли ёт ёки токсик зарраларни қамраб олади ва ҳазм килади, яъни фагоцитоз хусусиятига эга; қон яратилиши ва антителоларнинг вужудга келишида, шунингдек, моддалар алмашинувида қатнашади.

[addtoany]